Қозоғистонда 11—16 март кунлари оралиғида коронавирус пайдо бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш4.1K
Қозоғистонда 11—16 март кунлари оралиғида коронавирус пайдо бўлиши мумкин
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг бош санитар шифокори Жандарбек Бекшиннинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки ҳолат 11—16 март кунлари оралиғида қайд этилиши мумкин. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

«Бизнинг прогнозимизга кўра, 11—16 март оралиғида мамлакатда коронавирус пайдо бўлиши керак. Аммо бу прогноз. Плюс-минус бир ҳафтага сурилиши мумкин», — деди Жандарбек Бекшин.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда коронавирус аниқланиши билан ҳукумат махсус тадбирларни жорий қилади.

«Биз вазиятни моделлаштиряпмиз. Биз ҳалқада турибмиз, Қозоғистонда коронавирус бўлади, аммо қачонлиги номаълум. Олимларнинг айтишича, бу 10 ёки 16 март кунлари бўлиши мумкин, аммо бу прогноз. Прогнозлар шундай нарсаки, улар амалга ошмаслиги ҳам мумкин», — деди мамлакатнинг бош санитар шифокори.

У ҳозирги прогноз олимларнинг математик моделлаштириши эканлигини таъкидлади. «Улар ишламоқда, махсус формулалар мавжуд. Улар прогноз қилмоқда», — дея таъкидлади Бекшин.

Қайд этилишича, Қозоғистон Италияни коронавирус билан боғлиқ вазият ноқулай бўлган мамлакатларнинг биринчи тоифасига киритган. Италиядан келган италияликлар ва чет элликларнинг Қозоғистонга кириши тақиқланди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Германия, Франция ва Испаниядан келувчиларнинг мамлакатга киришига чекловлар ўрнатган.
Аввалроқ Қозоғистон президенти коронавирус сабабли 8 март концертини бекор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусни яшириш имконсизлигини айтди ҳамда шу кунгача лаборатория текширувларида коронавирус аниқланмаганини маълум қилди. Коронавирус сабабли Ўзбекистонда ва жаҳонда бир қатор тадбирлар бекор қилинди ёки қолдирилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?