Касаллик авж олганидан буён бутун дунёда 200 мингдан ортиқ ҳолат тасдиқланган ва 8000 дан ортиқ киши вафот этган.
Буюк Британияда сўнгги 24 соат ичида 700 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилиб, уларнинг умумий сони 2600 дан ошди. Шотландия ва Уэлсда ҳам мактабларнинг ёпилиши эълон қилинди.
Испания мамлакат бўйлаб барча меҳмонхоналарни ёпиб қўйди.
Европа Иттифоқига 30 кун давомида сайёҳлар кириши таъқиқланди. Иттифоқ раҳбарлари, шунингдек, ўзаро чегараларни ёпишни келишиб олишди.
Aйни пайтда AҚШ ва Канада чегараси - дунёдаги икки мамлакат ўртасидаги энг катта қуруқликдаги чегара ёпилмоқди. Тафсилотлар ҳали эълон қилинмаган, бироқ ҳар икки мамлакат раҳбарлари буни тасдиқлашди.
Нигерия коронавирус энг кўп тарқалган 13 мамлакатдан келувчи сайёҳлар қатновини таъқиқлади, чунки Aфриканинг энг кўп аҳолиси бўлган ушбу давлатда бешта янги ҳолат қайд этилган.
Ташкилотчилар Буюк Британиянинг "Glastonburi" фестивали ва "Eurovison" қўшиқ танловини фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш учун бекор қилишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар