19:58 / 19.03.2020
5 700

«Мен сиз учун ишда қолмоқдаман. Сиз биз учун уйда қолинг» - шифокорлар челленж эълон қилишди

«Мен сиз учун ишда қолмоқдаман. Сиз биз учун уйда қолинг» - шифокорлар челленж эълон қилишди
Бутун дунё шифокорлари коронавирус эпидемияси сабабли ижтимоий тармоқларда одамларни карантин вақтида уйда қолишга чорловчи челленж эълон қилишди. Челленжни малайзиялик шифокор Жи Тик Шенг бошлаб берган.

У Facebook’да “Мен сиз учун ишда қолмоқдаман. Сиз биз учун уйда қолинг” деб ёзилган варақни ушлаб турган суратни эълон қилган.
Ўзбекистонлик шифокорлар ҳам челленжга қўшилиб, иш жойларида шундай мурожаат ёзилган варақни ушлаб тушган суратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштирмоқдалар.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Мен сиз учун ишда қолмоқдаман. Сиз биз учун уйда қолинг» - шифокорлар челленж эълон қилишди