10:37 / 30.03.2020
3 856

Ўзбекистонда тўйда бўлган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда тўйда бўлган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда тўйда бўлиб қайтган қозоғистонлик аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда inform.kz'га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Қозоғистоннинг Алмати вилояти, Енбекшиказах туманида истиқомат қилувчи, 1960 йилда таваллуд топган аёл қариндошлари билан бирга Ўзбекистонда, Тўрткўл қишлоғида ўтказилган тўй маросимида иштирок этган. Умумий жиҳатдан 14 нафар меҳмон 26 март санасида Қозоғистонга қайтган ва 27 март куни ҳаммаси стационарда карантинга олинган.

Карантин давомида ҳаммадан тиббий таҳлил олинган. Натижада юқорида келтириб ўтилган аёлда коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинмоқда. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, 29 март санасида Қозоғистоннинг Алмати вилоятида 6 кишида коронавирус инфекцияси топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда тўйда бўлган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди