
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида коронавирусга чалинган пицца етказиб берувчи 70 дан ортиқ оилаларга COVID-19ни юқтирган бўлиши мумкин.
NDTV телеканалининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, 19 ёшли йигит 12 апрелга қадар пицца етказиб бериш билан шуғулланган. Сўнгги 15 кун ичида у Деҳли жанубидаги 72 та оиланинг уйига борган.
Ҳозирда уларнинг ҳаммаси карантинга олинган. Бундан ташқари, бемор билан ишлайдиган 20 та курьер ҳам кузатувда.
Бошқа бир тахминга кўра, курьернинг ўзи буюртмаларни етказиб бериш жараёнида коронавирусни юқтириб олган бўлиши ҳам мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар