date
views 2 316

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари мажлиси ўтказилади

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари мажлиси ўтказилади
Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
2020 йил 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.

ТИВ хабарига кўра, мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади.

Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари мажлиси ўтказилади
-->