12:32 / 24.05.2020
2 949

Коронавирус: Бразилия жаҳон рейтингида Россиядан ўтиб кетди

Коронавирус: Бразилия жаҳон рейтингида Россиядан ўтиб кетди
Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Бразилияда сўнгги бир кунда яна 965 киши коронавирусдан вафот этган ва вирус қурбонлари сони 22 013 нафарга етган.

Бу борада биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди (1 622 670та зарарланиш ҳолати, шундан 97 087 ўлим).

ЖССТ 23 май куни коронавирус тарқалиши ўчоғи Европадан Жанубий Америкага кўчганини маълум қилганди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, бутун дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатида вирусга чалиниш ҳолатлари сони 5 млн 311 мингдан ошган (сўнгги бир кунда 97 мингдан ортиқ киши зарарланган), шу вақтгача 2,1 миллиондан ортиқ бемор тузалган. Сўнгги бир кунда яна 3880 киши вирус туфайли вафот этган ва жами қурбонлар сони 342 105 кишига етган.

Дунё мамлакатлари статистикасига асосланган Worldometer портали маълумотига кўра эса, вирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5 млн 407 мингдан, ўлим ҳолатлари сони 344 мингдан, соғайганлар сони 2,24 миллиондан ошган.

Сўнгги бир кунда АҚШда 100 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган - (1,6 млн ҳолат, 97 мингдан ортиқ ўлим.

Кейинги ўринларда Бразилия - (347 мингдан ошиқ ҳолат, 22 мингдан ошиқ ўлим), Буюк Британия - (258,5 мингдан ошиқ ҳолат, 36,7 мингдан ошиқ ўлим), Испания (235 мингдан ошиқ ҳолат, 28,6 мингдан ошиқ ўлим), Италия (229 мингдан ошиқ ҳолат, 32,6 мингдан ошиқ ўлим), Франция (182 мингдан ошиқ ҳолат, 28,2 мингдан ошиқ ўлим), Германия (179,9 мингдан ошиқ ҳолат, 8 261 ўлим), Туркия (155,6 мингдан ошиқ ҳолат, 4 308 ўлим), Эрон (133,5 мингдан ошиқ ҳолат, 7 359 ўлим), Ҳиндистон (131,4 мингдан ошиқ ҳолат, 3 869 ўлим) ва Перу (115, 7 мингдан ошиқ ҳолат, 3 373 ўлим) жойлашган.

Worldometer маълумотига кўра, дунёда ҳар 1 млн киши 44,1 ўлим тўғри келмоқда, бу бўйича кўрсаткич бир кун олдин 43,6та эди. АҚШда ҳар миллион кишига 298 ўлим, Испанияда - 613, Буюк Британияда - 541, Италияда - 541, Бразилияда - 104, Францияда - 434, Германияда - 100, Туркияда - 51, Эронда - 88, Ҳиндистонда - 3, Перуда - 102 нафарни ташкил этмоқда.

Россияда Москва вақти билан соат 08:00 ҳолатига кўра ҳар миллион аҳолига 23 ўлим қайд этилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ жами 335 882 ҳолат тасдиқланган, беморларнинг 3 388 нафари вафот этган, 107 936 киши соғайган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: Бразилия жаҳон рейтингида Россиядан ўтиб кетди