Бутун дунё бўйлаб 24 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш4.3K
Бутун дунё бўйлаб 24 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди
24 май ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 5,3 миллион кишидан ошиб кетди. Пандемия дунёнинг 188 давлатида қайд этилган. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 5 311 089 кишига етган. Ўтган бир сутка ичида касаллар сони 99,5 минг кишига ортган. Пандемия бошланганидан буён ҳозирга қадар 342 104 бемор коронавирус қурбонига айланган, 2,11 миллион киши соғайган.

Коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатлар — АҚШ (1,62 миллион касал) ва Бразилия (347,3 минг). Рейтингнинг учинчи поғонасидан 335,8 минг кўрсаткич билан Россия жой олган, ундан кейинги ўринларни эса Буюк Британия (258,5 минг) ва Испания (235,2 минг) эгаллаб турибди.

Дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда — 97 087. Шу билан бирга, Европа давлатларида антирейтингнинг етакчиларида кузатилаётган ўлим даражаси 10 фоизга ортиқроқ.

Россияда ўтган бир сутка ичида 9434 минг кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда ҳозирга қадар 107 мингдан ортиқ бемор соғайган бўлса, 3388 бемор вирус қурбонига айланган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошланганидан буён коронавирусга 8,1 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Ўзбекистонда 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3132 нафарга етди. Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 2532 нафари соғайган, 587 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?