22:09 / 24.05.2020
3 984

Коронавирус Хитойга қайтди. Жанубий Кореяда эса яна 25 кишида вирус аниқланди

Коронавирус Хитойга қайтди. Жанубий Кореяда эса яна 25 кишида вирус аниқланди
Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна учта ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Касалликка чалинганларнинг икки нафари четдан келган бўлса, бир киши бевосита Хитой ҳудудида касалликни юқтириб олган. Шунингдек, яна 36 киши инфекцияни белгиларсиз ташувчи сифатида қайд этилган.

22 май куни мамлакатда эпидемия бошланганидан буён биринчи бор коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолат қайд этилмаганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг сони 84 минг кишидан ошган, тўрт мингдан ортиқ одам COVID-19 қурбонига айланган.

Май ойи бошларида Хитойнинг барча ҳудудларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф пасайгани, мамлакатда юқори ёки ўрта даражадаги таҳдид даражасига эга жойлар қолмагани хабар берилган эди.

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида яна 25 кишида COVID-19 аниқланди. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг жами сони 11 190 кишига етган. Беморларнинг 10 194 нафари соғайган.

Маълумотларга кўра, янги қайд этилган беморларнинг 17 нафари мамлакат ичида касалликни юқтириб олган, қолган 8 нафари эса четдан кириб келганлар.

Ўтган бир сутка ичида Жанубий Кореяда 19 нафар беморга шифохоналардан жавоб берилган. Ҳозирга қадар мамлакатда 264 киши коронавирус қурбонига айланган.

Янги касалланиш ҳолатлари кўпайишига коронавирус борлиги гумон қилинган ва кейинчалик тасдиқланган 29 ёшли йигитнинг 2 майга ўтар кечаси Кёнгидо провинциясидаги Йонъин шаҳридан Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудига боргани ва у ерда бир нечта клуб ва барларга киргани сабаб бўлган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Хитойга қайтди. Жанубий Кореяда эса яна 25 кишида вирус аниқланди