
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёрдамчилари Давлат департаментида юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора кўришга мўлжалланган бўлинмани яратиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Politico.
Маълумотларга кўра, янги бўлинмага коронавирус ишлари бўйича Оқ уй ишчи гуруҳи координатори Дебора Биркс раҳбарлик қилиши мумкин. Мазкур бўлинма президент Дональд Трамп молиялаштиришни тўхтатиб қўйган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ишининг бир қисмини бажарувчи «муқобил механизм»га айланиши кутилмоқда.
Ушбу ташаббусга кўра, Давлат департаменти пандемияга тайёргарлик ва касаллик тарқалишига қарши туришни назорат қилувчи координаторни тайинлайди: вакцина ва дори воситаларининг бутун дунё бўйлаб тарқатилишидан тортиб, касаллик тарқалишининг олдини олувчи протоколларни ишлаб чиқаришгача.
Мазкур таклиф 21 май куни ўтказилган Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинган ва у Давлат департаменти ҳамда АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида қарама-қарши фикрларни келтириб чиқарган. Ташаббус USAID’нинг норозилигига сабаб бўлган, чунки янги бўлинма агентликнинг молиявий томонлари ва таъсир доирасига даҳл қилиши мумкин.
USAID вакилларидан бирининг айтишича, Давлат департаменти COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши фонида агентликнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган.
Манба: Daryo.uz
АҚШДональд ТрампДавлат департаментиПандемияга тайёргарликЖаҳон соғлиқни сақлашUSAID норозилиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар