Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди

1 дақиқа ўқиш2.7K
Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди
Черногорияда коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Черногория пандемияни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Мило Жуканович ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Жукановичнинг таъкидлашича, Подгорицадаги Жамоат саломатлиги институти 20 кундан бери касалликка чалиниш бўйича бирорта янги ҳолатни қайд этмаган.

«Касаллар сони ноль! Давлат органлари ва бутун жамият ушбу муаммони ҳал этиш борасида юқори даражадаги масъулиятни намойиш этди, соғлиқни сақлаш тизимимиз эса тўғри ташкил этилгани, ўз ишига содиқ ва лойиқ эканлигини кўрсатди», — дейди президент.

Унинг қўшимча қилишича, эндиликда мамлакат пандемиянинг иқтисодий оқибатларга қарши курашни давом эттириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Черногорияда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат 17 март куни аниқланганди. Бутун мамлакат бўйлаб 324 киши коронавирусга чалинган ва тўққиз киши COVID-19 оқибатида вафот этган.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?