17:33 / 25.05.2020
2 136

Австрия полицияси мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади

Австрия полицияси мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади
Австрия полицияси шаҳарда текширув ўтказаётган вақтда мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади, деб ёзмоқда Кurier. У тақиқланган вақтда ресторанда ўтирган бўлган.

Маълум бўлишича, 24 майга ўтар кечаси президент Александр Ван дер Беллен Sole ресторани айвонида рафиқаси ва танишлари билан ўтирган бўлган.

Австрияда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловларга кўра, ресторанлар, кафе ва барлар кечки соат 23:00 гача ёпилиши ва мижозларга хизмат кўрсатмаслиги кераклиги белгиланган. Мижозлар эса стол атрофида ўтиришда давом этиши мумкин, лекин улардан буюртма қабул қилинмайди. Полиция кўздан кечирган вақтда уларнинг столида ичимликлар турган бўлган.

«Мен карантин давридан бери илк бор икки дўстим ва рафиқам билан тамадди қилишга чиққан эдим. Гап билан бўлиб, вақт ўтганини сезмай қолибмиз. Мен чуқур афсусдаман. Бу хато бўлди», — деб ёзган президент Twitter’даги саҳифасида. Шунингдек, агар ресторан эгалари қандайдир зарар кўрса, уни қоплаш учун ўзи жавобгар бўлишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган талабларни бузганлик учун 30 минг евро миқдорида жарима белгиланиши мумкин.

Австрияда карантин чораларини 1 майдан бошлаб енгиллаштириш бошланди. Шу кундан бошлаб одамларга уйларидан чиқиш рухсат берилди. Ресторанлар эса 15 майдан очилди ва соат 6:00 дан 23:00 гача ишлашга рухсат берилган.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, мамлакатда 16,5 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 15 мингдан ортиғи тузалган, 640 нафари вафот этган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австрия полицияси мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади