Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади

1 дақиқа ўқиш3.3K
Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда бўлиб ўтган Миллий халқ конгресси доирасида АҚШдаги баъзи сиёсий кучлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «янги совуқ уруш»га айлантиришга ундаётганини маълум қилди, деб хабар беради Bloomberg.

«АҚШдаги айрим сиёсий кучлар Хитой—Америка муносабатларини асирга олиб, ушбу алоқаларни янги совуқ уруши чегарасига олиб келмоқда. Бу хавфли ва дунё тинчлигига таҳдид солади», — дейди Хитой ТИВ раҳбари.

Бундан ташқари, вазир Вашингтонни Тайвандаги «Хитойнинг қизил чизиғига қарши чиқмасликка» чақирди. Шу орқали у АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг анъаналарни бузишига муносабат билдирган. Ўтган ҳафта Давлат департаменти раҳбари Тайвань президенти Цай Инвэнни лавозимга иккинчи маротаба сайлангани муносабати билан табриклаган эди.

Шунингдек, Хитой ТИВ раҳбари ядровий қуроллар бўйича Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги тарихий келишувларни бузишда айблаган. «Биз сўнгги йилларда КХДР томонидан деэскалация ва ядро қуролидан холи бўлиш борасида ижобий қадамлар қўйилганининг гувоҳи бўлдик. Афсуски, Америка томони ушбу қадамларга муносиб жавоб бермади. Бу Шимолий Корея ва АҚШ диологининг боши берк кўчага кириб қолганининг асосий сабаби», — дейди Ван И.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?