11:11 / 28.05.2020
1 417

Уч ака-ука суперқаҳрамонга айланиш учун ўзларини заҳарли ўргимчакка чақтирди

Уч ака-ука суперқаҳрамонга айланиш учун ўзларини заҳарли ўргимчакка чақтирди
Фото: Twitter
Боливиянинг Чайянта провинциясида яшовчи уч ака-ука «Ўргимчак одам» фильмини томоша қилгач, суперқаҳрамон бўлишга қарор қилди, деб ёзади Daily Star.

Бунинг учун болалар заҳарли ўргимчакка (қора бева) ўзларини чақтирган.
12, 10 ва 8 ёшли болалар хавфли ҳашарот чаққанидан кейин худди кино қаҳрамонидек қобилиятларга эга бўлишга ишонган.

Ўргимчак чаққанидан кейин болалар ўзларини ёмон ҳис этган. Уларда кучли оғриқ, юрак урушининг тезлашиши ва ошқозон оғриғи кузатилган. Болаларнинг онаси уларни дарҳол касалхонага олиб борган. Уларга дори берилганида ҳам аҳволи яхшиланмаган.

Кейин болалар бошқа касалхонага юборилган, бироқ у ерда ҳам кутилган натижа кузатилмаган.
Ла-Пас шаҳридаги тиббий муассасада болаларга махсус дори берилган ҳамда уларнинг аҳволи яхшиланган. Болалар касалхонада беш кун қолиб кетган.

Бўлиб ўтган воқеа ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Виржилио Пьетро матбуот анжуманида сўзлаб берган. У ота-оналардан болаларига бееътибор бўлмасликни сўради.

Маълумот учун қора беванинг заҳри илон заҳридан 15 марта кучлироқ ҳисобланади. Ўргимчаклар, асосан, уларга ҳужум қилинганида чақади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)