Жаҳонда озиқ-овқат нархлари пасайишда давом этаётгани маълум қилинди

2 дақиқа ўқиш2.7K
Жаҳонда озиқ-овқат нархлари пасайишда давом этаётгани маълум қилинди
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархи май ойида яна пасайганини қайд этди. Нархлар қаторасига тўртинчи ой пасайишда давом этаётган бўлиб, бунга COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли талабнинг камайгани сабаб бўлган.

Энг кўп сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига халқаро нархларнинг ўзгаришини кузатиб борадиган FАО озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг индекси май ойидаги ўртача қиймати 162,5 пунктни ташкил этди. Бу аввалги ойга нисбатан 1,9 фоизга кам ва 2018 йилнинг декабридан буён кузатилган энг паст кўсаткичга тўғри келади.

Мавсумий таклиф омиллари ва импортга бўлган талабнинг пасайиши натижасида ёғ ва пишлоқ котировкасининг кескин пасайиши туфайли FАО сут нархлари индекси апрелдан буён 7,3 фоизга пасайган. Унинг ўртача кўрсаткичи ўтган йилдагига нисбатан 19,2 фоизга паст.

Хитойнинг иқтисодий фаолиятни қайта бошлаши ва паст нархлар харидорларда катта қизиқиш уйғотаётгани сабабли қуруқ сут котировкаси айтарли пасаймаган.

FАОнинг шакар нархлари индекси эса трендни бузиб, олдинги ойга нисбатан 7,4 фоизга ошди ва апрель ойидаги тушишнинг ярмини тиклади. Бунга нефть халқаро нархининг ўсиши ҳамда дунёдаги энг йирик шакар ишлаб чиқарувчи Ҳиндистон ва дунёда шакар экспорти бўйича иккинчи ўринда бўлган Таиландда ҳосилнинг кутилганидан паст бўлгани сабаб бўлган.

FАО дон маҳсулотлари нархлар индекси апрель ойидан бери 1,0 фоизга тушиб кетди. Халқаро гуруч бозорида «японик» ва «басмати» навлари нархлари кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бироз ушбу маҳсулотнинг қиймати ҳам ошди. Буғдойнинг экспорт баҳоси эса кутилганидек бутун жаҳон захираларининг тўлиб-тошганлиги натижасида арзонлади. Озуқа донларнинг нархи эса янада пасайиб кетди. Хусусан, АҚШ маккажўхориси нархи 2019 йил майдаги даражасидан деярли 16 фоизга пастлаган.

FАО ўсимлик ёғи нархлари индекси 2,8 фоизга тушиб, 10 ой ичида энг қуйи даражага етди. Рапс ва кунгабоқар ёғлари нархлари кўтарилган бир пайтда, тўртинчи ойдирки палма ёғи нархлари пасаймоқда, бу импортнинг глобал талаби пасайиши ва йирик экспорт қилувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш ва захираларнинг кутилган даражасидан юқори эканлигини кўрсатмоқда.

FАО гўшт нархлари индекси май ойида 0,8 фоизга тушиб, унинг ўртача қиймати 2019 йил май ойига нисбатан 3,6 фоизга пастлаган. Шарқий Осиёда импортга талаб ўсиб боришига қарамай, мол, парранда гўштлари нархлари пасайишда давом этмоқда.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?