19:50 / 06.07.2020
3 226

Ортиқча вазнни яширишга ёрдам берувчи кийиниш борасидаги тавсиялар (фото)

Ортиқча вазнни яширишга ёрдам берувчи кийиниш борасидаги тавсиялар (фото)
Либослар қоматдаги камчилик ва ортиқча вазнни беркитиш хусусиятига эга. Фақат бунинг учун киши ўз қоматидаги камчиликни билиши ва шунга кўра либос танлаши керак. Қуйида қандай либослар билан ортиқча вазнни яшириш ва ихчамроқ кўриниш мумкинлигига тўхталамиз.

Монохром либослар

Фото: Harper’s Bazaar
Тепа ва пастки қисми бир хил рангдаги либослар киши қоматини рисоладагидек қилиб кўрсатади. Бир хил рангдаги либосларда образингиз зерикарли кўринмаслиги учун, ёрқин ранглардан фойдаланиш, ўзига хос аксессуарлар билан бойитиш тавсия қилинади.

Бел қисми юқори бўлган шим

Фото: Harper’s Bazaar
Агар ортиқча вазнни яширишни истасангиз, унда долзарб бичимдаги, бел қисми юқори бўлган шимларга эътиборингизни қаратинг. Бундай услубдаги шимлар исталган қомат эгасини ихчам кўрсатиш хусусиятига эга. Иложи бўлса, бу каби моделларнинг узун, туфлини ёпиб турадиган вариантини танлаш керак, шунда оёқлар ҳам аслидан узунроқ кўринади.

Олд қисми «запах» бичимида бўлган либослар

Фото: Harper’s Bazaar
Бундай услубдаги либослар ҳам исталган қомат эгасига тўғри келиши билан исталган вақтда долзарб ҳисобланади. «Запах» бичимидаги либосларнинг бел қисмида камар ёки белбоғи борлиги, мини узунлигида бўлмаганини танлаш тавсия қилинади.

Этак қисми кенг бўлган шимлар

Фото: Harper’s Bazaar
Бундай услубдаги шимлар нафақат оёқларни, балки бўйинни ҳам узун кўрсатиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, мазкур бичимдаги шимни кийиш орқали вазндаги камчиликлар кўзга ташланмайди ва кийим эгаси назокатли ва кибор кўринади. Иложи борича бундай шим билан баланд пошнали ёки платформали туфли ва босоножкалар кийиш тавсия қилинади.

Бўйин қисми V бичимидаги либос

Фото: Harper’s Bazaar
Бундай либос бўйинни узун, елкаларни тенг ва уни кийган инсон силуэтини латофатли қилиб кўрсатади. V бичимидаги либосни мини узунлигидагисини танлаб, уни кроссовка ёки пошнали оёқ кийим билан мослаш мумкин.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ортиқча вазнни яширишга ёрдам берувчи кийиниш борасидаги тавсиялар (фото)