06:30 / 07.07.2020
2 332

Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди

Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг синглисига уйланган бизнесмен Александр Удодов Алексей Навальнийни судга берди.
Маълумот берилишича, даъво 3 июлда Люблино райони судида қайд этилган. Суд вакилининг «Интерфакс»га айтишича, даъво қадр-қиммат ва обрў-эътиборни ҳимоя қилишга оид.

Навальний асос солган коррупцияга қарши курашиш фонди 2020 йил февралда чоп этган суриштирувда Удодовнинг Нью-Йоркдаги хонадони тилга олинганди. Суриштирувда айтилишича, бизнесменнинг хонадони «Магнитский иши» фигурантларидан бири Денис Кацивнинг хонадони билан ёнма-ён жойлашган .

Ушбу суриштирув чиқарилганидан сўнг Удодов «Яндекс» қидирув тизимидан ўзи билан боғлиқ айрим ҳаволаларни ўчиртиришга эришди, деб ёзганди The Bell.

Удодов февралда «Известия» газетасига берган интервьюсида Мишустиннинг синглисига 2008 йилда уйланганини айтган.
«Ҳозирда Наталия билан бирга яшамаймиз, аммо унинг оиласи билан яхши муносабатимиз сақланиб қолган», — деган Удодов.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди