16:50 / 12.07.2020
2 912

«Қозоғистонда тарқалган ‘номаълум’ пневмония коронавирус бўлиши мумкин» — ЖССТ

«Қозоғистонда тарқалган ‘номаълум’ пневмония коронавирус бўлиши мумкин» — ЖССТ
Фото: Tengrinews
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистонда тарқалган «номаълум» пневмония коронавирус бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райаннинг фикрича, мавжуд ҳолатларда «шунчаки нотўғри ташхис қўйилган».

Унинг қўшимча қилишича, ЖССТ Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда касаллик коронавирус белгиларига мос келиш-келмаслигини ўрганиш мақсадида пневмонияга чалинганларнинг рентген тасвирларини текширмоқда. «Соғлиқни сақлаш органлари сохта салбий тестлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ўтказилган тест ҳамда синовлар сифатини текширади», — дейди Райан.

Аввалроқ Хитой оммавий ахборот воситалари Қозоғистонда «коронавирусдан ҳам хавфлироқ» номаълум пневмония тарқалгани тўғрисида хабар берганди. Кейинроқ мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри расмийлари шаҳарда яқин кунларда кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва пневмонияга чалинганлар сони ортганини эпидемия деб қараётгани тўғрисида хабар берилган эди. Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят бош санитария врачи пневмониядан вафот этган. ЖССТ номаълум пневмония тарқалгани ҳақидаги хабар сабабли Қозоғистон билан алоқада бўлиб турибди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қозоғистонда тарқалган ‘номаълум’ пневмония коронавирус бўлиши мумкин» — ЖССТ