07:53 / 22.07.2020
6 037

Дунёдаги энг мафтункор тоғлар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Дунёдаги энг мафтункор тоғлар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Шундай жазирама иссиқда барча инсоннинг тоққа чиқиб, мусаффо осмонда дам олгиси келади, албатта. Шундай эмасми?
Келинг энди ҳаётингизда ҳеч бўлмаганда бир марта ташриф буюришингиз керак бўлган мафтункор тоғлар ҳақида гаплашсак. Бугунги мақоламизда биз сизларга ТОП 3 манзарали тоғлар ҳақида қисқача маълумотлар қайд этиб ўтамиз.

1.Маттерҳорн тоғи

Ушбу Aлп чўққиси Швейцария ҳамда Италия ўртасидаги чегарани ўзига қамраб олади. Бу тоғ афсонавийлиги билан ном қозонган. Тоғни илк бор 1865 йилда машҳур британиялик Эдвард Уимпер забт этган. Тоғнинг баландлиги 4478 метр. У пирамида шаклига эгадир. Ҳар йили 2000 дан ортиқ инсонлар Маттерҳорн тоғининг чўққисига чиқишади.

2.Денали тоғи

Денали Шимолий Aмерикадаги энг баланд чўққи. Ушбу тоғнинг баландлиги 6190 метр. Aвваллари бу тоғни Мак Кинли деб аташарди. Aммо кўп йиллар давомида содир бўлган тўхтовсиз зиддиятлардан сўнг, 2016 йилда бу тоғни маҳаллий аҳоли Денали деб аташни бошлашди. Бу тоғ ўзининг салқин ҳавоси билан инсонларни ўз бағрига чорлайверади.

3.Киркжуфелл тоғи

Ғаройиб конуссимон Киркжуфелл ёки “Черков тоғи” Исландиянинг энг кўп суратга олинадиган жойи сифатида тан олинган. Чунки бу тоғнинг ажойиб манзарасидан кўплаб инсонлар баҳраманд бўлиб кетишади. Расмда кўриб турганингиздек, у ерда мафтункор шаршара ҳамда соҳиллар ҳам бор. Бу ерга ташриф буюрган инсон ҳеч қачон афсусланмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг мафтункор тоғлар ҳақида қизиқарли маълумотлар