date
views 2 817

Дунёдаги энг баланд бўйли жирафа аниқланди

Дунёдаги энг баланд бўйли жирафа аниқланди
Фото: «Upi»
Австралия ҳайвонот боғида дунёдаги энг баландли бўйли жирафа сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жонивор яшайди. Унинг бўйи беш ярим метрдан иборат, дея хабар берди «Upi».

Ирвин Биндининг оиласи Квинсленд штат Бирва шаҳридаги ҳайвонот боғига эгалик қилади. Улар ижтимоий тармоқлар орқали Форрест исмли жирафаси дунёдаги энг баландли бўйли жонивор деб тан олинганини эълон қилишди.

«Бизнинг қадрдон Форрестимиз дунёдаги энг баланд бўйли жирафа сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди! Биз баланд бўйли жониворимиздан фахрланамиз, унинг катта ва меҳрибон юраги бор», — деб ёзади Ирвин.

Форрест жирафаларни кўпайтириш дастурида иштирок этади. Унинг ўн иккита боласи бор. Яқинда яна бир жирафа боласи дунёга келишини кутишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг баланд бўйли жирафа аниқланди