07:53 / 04.08.2020
2 900

Тюлень трюклари билан мушукни ўзига ром этишга уринди. Бироқ ... (видео)

Тюлень трюклари билан мушукни ўзига ром этишга уринди. Бироқ ... (видео)
Meduza тюлень эътиборсиз мушукни ўзига жалб этиш учун қизиқарли трюк бажараётгани тасвирланган ролик билан бўлишди. Бир тарафдан олганда бу каби ҳолат ҳар куни ҳам содир бўлмайди. Иккинчи томондан эса одамнинг тюленга раҳми келади. У сувдан чиқиб, у ёқдан бу ёққа тебранган ҳолда мушук эътиборини ўзига жалб этмоқчи. Бироқ буларнинг барчаси ҳеч қандай самара бермаган — мушук ҳатто унга «қиё боқиб» ҳам қўймаган, худдики тюлень мавжуд эмасдек.

Ролик бошида бошқа бир мушукни кўриш мумкин. Тахминга кўра, бу ростдан ҳам мушук бўлган, бироқ видеонинг сифатсизлиги сабаб унинг аниқ қайси жонивор эканлигини айтиш мушкул. Ўша иккинчи мушук ҳам ортида бутун бошли томоша содир бўлаётган бўлса-да, бошқа томонга қараб турибди.

«Тюлень хафа бўлмасдан, бошқа кўплаб мухлисларга эга бўлган деган умиддамиз», — дейилади видеога изоҳда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тюлень трюклари билан мушукни ўзига ром этишга уринди. Бироқ ... (видео)