12:47 / 04.08.2020
3 418

Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хатони айтди

Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хатони айтди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Axios порталига берган интервьюда Яқин Шарққа ҳарбийларнинг жўнатилиши мамлакат тарихидаги энг катта хато бўлганини айтди.

«Биз ИШИДни тугатдик... бу халифаликка 100 фоиз барҳам бердик... Биз Сулаймонийни (эронлик генерал) ва Ал-Бағдодийни (ИШИД раҳбарини) даф қилдик. Мен кўплаб президентлар қилмаган ишларни бажардим. Улар Яқин Шарққа умуман бормаслиги лозим эди», - деб баёнот берди Трамп.

«Яқин Шарққа ҳарбийларни юбориш ҳақидаги қарор ва уларнинг ишига аралашиш мамлакатимиз тарихидаги ягона энг катта хато бўлиб қолди», - деб таъкидлади америкалик етакчи.

Eurasia Daily хабарига кўра, 2001-2018 йиллар давомида хорижда ўтказилган ҳарбий амалиётлар натижасида 7 мингга яқин америкалик ҳалок бўлгани, 52 мингдан ортиғи жароҳат олган. Улардан 60 фоизидан ортиғи Ироқдаги, 38 фоизи Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хатони айтди