22:07 / 07.08.2020
2 038

Олимлар коронавирусга қарши спрей кўринишидаги вакцина яратди

Олимлар коронавирусга қарши спрей кўринишидаги вакцина яратди
Фото: «Korrespondent.net»
Жанубий Кореяда биологлар инъекция орқали эмас, бурун спрейи орқали қабул қилинадиган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Қайд этилишича, вакцина аллақачон «инсонлаштирилган» трансген сичқонларда синовдан ўтказилган. Вакцина инъекция (тери ости ёки томирга юбориш) йўли билан эмас, балки бурунга спрей орқали юбориш билан амалга оширилган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг вакцинаси бурун шиллиқ қавати атрофидаги ҳужайралар иммунитетини мустаҳкамлайди. Термометр билан ҳисоблаганда 37 дан 22 даражагача аста-секин Веро эпителий ҳужайраларини ўстиради.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, препаратнинг битта дозаси SARS-CoV-2 ва SARS-CoV инфекцияларига ўта сезгир бўлган, бурун орқали эмланган сичқонлар терисида IgА шиллиқ пардаси ва тўқимасида ҳужайралар иммунитетини нейтраллаштирган. (Назорат гуруҳида эмланмаганлар инфекциядан сўнг ўлган).

«Битта доза билан эмланган сичқонлар инфекциядан тўлиқ ҳимоя қилинди. Уларда вазн йўқотиш, ўлим ва вируснинг бурун орқали мия, ўпка ва буйракларга ўтгани кузатилмади», – деб ёзади муаллифлар. Препарат 19 та сичқончада синовдан ўтказилди. Клиник тадқиқотлар ҳали ўтказилмаган.

Ишлаб чиқувчилар олдиндан буюртма берилаётган, етакчи дорилардан бири ChAdOX1-nCoV-19 вакцинасидан фойдаланганда ҳам вирусли РНК бурун ва ўпкада топилган. Уларнинг номзоди эса бутунлай ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)