12:11 / 09.08.2020
1 383

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигида «ишлайдиган» мушук нафақага чиқди

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигида «ишлайдиган» мушук нафақага чиқди
Фото: «Korrespondent.net»
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигида «ишлайдиган» Палмерстон лақабли мушук расман нафақага чиққани ҳайвоннинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

Хабарда айтилишича, тўрт йил «ишлаган»идан сўнг «Британия Ташқи ишлар вазирлигидаги асосий каламуш овчиси» мушук нафақага чиқишга ва дам олишга қарор қилган. Энди мушук шаҳар чеккасидаги уйда яшайди.

Мушук Палмерстон 2016 йилда, Ташқи ишлар вазирлигида ўз хизматини бошлаган. Шунингдек, хабарда Палмерстоннинг Британия Бош вазири қароргоҳида хизмат қиладиган Ларри лақабли мушук билан кескин муносабатда бўлгани айтилган.

Ҳайвоннинг Twitter’даги саҳифасида 105 мингдан ортиқ обуначилари бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)