
Фото: «CentralAsia»
Дунё коронавируснинг янги босқичига ўтмоқда — бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнот берди.
Бу ўзгаришлар ҳозирча локал — Жануби-Шарқий Осиёда бошланиб кетган: хавф остидаги гуруҳлар, асосий тарқатувчилар гуруҳлари алмашмоқда. Ёшлар ўртасида (20 ёшдан бошлаб), айниқса, 30 ёшлилар орасида касалликка чалинганлар кўпаймоқда.
«Кузатаётганларимиз инсоният Осиё-Тинч океани минтақасида пандемиянинг янги босқичига ўтганидан дарак беради», — таъкидлади ЖССТнинг Тинч океани ғарбидаги мамлакатлар учун масъул директори, доктор Такеши Касаи.
Яна бир ёмон томони, вирус жуда тез тарқаляпти, уни тутиш қийинлашмоқда. Чунки симптомлар жуда кучсиз ёки умуман йўқ. Шунинг учун коронавирусни енгил ўтказганлар касалликни қайта юқтириб олишлари мумкин. Бироқ аниқ далиллар йўқлиги боис, бу ҳозирча тахмин.
«Шу боис айрим мамлакатларда пандемия қайталаниши, аввалигисидан-да кучли бўлиши мумкин», — деди Касаи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар