5 ёшли Ясмин Заитованинг Instagram’даги реклама нархи маълум бўлди

5 ёшли Ясмин Заитованинг Instagram’даги реклама нархи маълум бўлди

Миллиардерлар билан интервьюлари орқали танилган блогер Жаҳонгир Латипов хонанда Ширин Заитова ва бастакор Нодир Заитов хонадонида меҳмон бўлди. Суҳбат давомида у уларнинг қизи Ясмин Заитованинг Instagram’даги реклама нархлари билан ҳам қизиқди.

Жаҳонгир Латипов Нодир Заитовдан қизининг саҳифасидаги битта реклама пости қанча туришини сўради. Бастакорнинг айтишича, Ясминнинг Instagram’даги битта реклама пости нархи 5 минг долларгача етади.

Нодир Заитов реклама учун таклиф қилинаётган маҳсулот Ясминнинг ёшига мос бўлиши ва сифати юқори даражада бўлиши кераклигини ҳам таъкидлади.

Блогер реклама сторис нархини ҳам сўраганида, Нодир Заитов унинг қиймати 1 минг долларгача эканини айтди.

Жаҳонгир Латипов Ясминнинг реклама шартномалари кўплиги билан ҳам қизиқди. Нодир Заитов ҳозирча икки-учта компания билан шартнома мавжудлигини маълум қилди.

Суҳбат давомида блогер Ясмин ҳали ёш бўлгани сабабли реклама орқали топаётган маблағлари қандай тақсимланиши ҳақида ҳам савол берди.

Нодир Заитов эса қизининг реклама орқали топаётган пуллари унинг ўзига тегишли эканини ва маблағлар инвестиция қилинаётганини айтди.

“Ҳаммасини инвестиция қилиб қўйганман. Индивидуал ҳисобда йиғилган. Ўзиники — ўзига. Ўзининг номига. Банкда ҳам бор”, — деди у.

Шу тариқа, кичик ёшдаги Ясминнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти нафақат обуначилар, балки реклама берувчилар эътиборини ҳам тортаётгани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар