
Фото: «Zen.yandex.ru»
Сингапурлик олимларнинг таъкидлашича, коронавирус музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларида камида уч ҳафта сақланиши мумкин. Тегишли мақола «bioRxiv» илмий нашрида чоп этилган.
«Лаборатория тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, SARS-CoV-2 халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари савдосида транспортда ташиш ва сақлаш билан боғлиқ вақт ва ҳарорат шароитларига бемалол бардош беради. SARS-CoV-2 бир бўлак товуқ, лосось ва чўчқа гўштига қўшилганда Цельсий бўйича +4 (стандарт совитиш) ва Цельсий бўйича -20 (стандарт музлатиш) даражада 21 кундан кейин ҳам юқумли вирус даражаси пасайиши кузатилмади», — дейилади тадқиқотда.
«Импорт қилинган зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари вирусни ишчиларга юқтириши мумкин. Шу боис зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари чақирган COVID-19 тарқалишига қарши курашни, биринчи ўринда, асосий манбадан, яъни озиқ-овқат саноати билан боғлиқ жойлардан бошлаш керак. Бунинг учун қўлларни тез-тез ювиш, озиқ-овқат маҳсулотларига тегадиган буюмларнинг юзасини, материал ва идишларни тоза сақлаш керак», — дея таъкидланади олимларнинг мақоласида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар