07:00 / 25.08.2020
919

ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 та давлат қўшилди

ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 та давлат қўшилди
Коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 мамлакат қўшилган.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади ва айни пайтда портфелда тўққизта препарат мавжуд.

Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.
Гебрейесуснинг эслатишича, ҳамкорликка кириш сўрови билан хатлар ўтган ҳафтада барча мамлакатларга юборилган.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирус вакцинаси мамлакатлар ўртасида тенг тақсимланиши кераклигини айтиб, бу масалада миллатчиликка йўл қўймасликка чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)