12:35 / 01.09.2020
1 893

Жириновский Беларусни Россияга бирлаштириш йўли ҳақида гапирди

Жириновский Беларусни Россияга бирлаштириш йўли ҳақида гапирди
Россия Беларусга қўшин киритмасдан, балки мафкуравий, сиёсий йўл билан уни ўзига бирлаштириши керак, деди Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский «Россия 1» телеканалида эфирга узатиладиган «Владимир Соловьёв билан» ток-шоусида.

Жириновскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда бир қатор сабабларга кўра Россия ўз қўшинларини Беларусга киритиши маъқул эмас, «шунинг учун Россия тақдим этилган сценарий бўйича Беларусни ўз йўлига ўтказиш саъй-ҳаракатларига эътиборини қаратиши лозим».

«Иқтисодиёт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, разведка, мафкура нуқтаи назаридан Россия билан барча позицияларда яқинлашиш. Россияга қарши ташвиқотни бутунлай олиб ташлаш учун. Россия вазиятга аралашишга уринаётгани ҳақидаги баёнотларни йўқотиш учун... Россия ҳеч нарсага аралашмайди...», – деди Жириновский.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)