date

Москвада энергия танқислиги: Россия маълумотлар марказлари Минскка кўчиши мумкин

Москвада энергия танқислиги: Россия маълумотлар марказлари Минскка кўчиши мумкин

Россияда ортиб бораётган энергия танқислиги фонида Беларус ҳукумати россиялик компанияларга ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини (МҚИМ) ушбу мамлакат ҳудудига кўчиришни таклиф қилди. Минск нафақат энергия таъминотини кафолатлашга, балки чегара ҳудудларида бутун бошли маълумотлар марказлари кластерларини, жумладан, "Москва — Минск" коридорини яратишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу ташаббус ҳозирда икки мамлакатнинг соҳавий ассоциациялари даражасида муҳокама қилинмоқда. Беларус Юқори технологиялар ва рақамли инфратузилма ассоциацияси раҳбари Алексей Свентицкий ҳамда Россия МҚИМ соҳаси иштирокчилари ассоциацияси президенти Игор Дорофеев Иттифоқдош давлат ишчи гуруҳлари учун махсус таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар. Гап нафақат алоҳида майдончалар қуриш, балки ҳисоблаш қувватларини энергия профицити мавжуд ҳудудларга кенг кўламли миграция қилиш ҳақида бормоқда.

Муҳокамаларга Россияда, айниқса Москва шаҳрида янги маълумотлар марказларини қуриш учун электр қуввати етишмаслиги сабаб бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Беларусда 2026-йилгача энергия ортиқчалиги сақланиб қолади ва инфратузилманинг бир қисмини кўчириш Россия энергия тизимидаги юкламани сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Бироқ, бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича ягона тартибга солувчи база зарур. Ҳозирча Иттифоқдош давлат доирасида ягона ҳуқуқий майдоннинг йўқлиги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Масалан, Россия қонунчилиги шахсий маълумотлар базаларини айнан мамлакат ҳудудида сақлашни талаб қилади.

Шунингдек, МҚИМ кластерлари учун нафақат бўш энергия қувватлари, балки минимал кечикиш билан ишлайдиган юқори тезликдаги алоқа каналлари ҳам ўта муҳимдир. Шу сабабли, ҳозирча энг реал лойиҳалар сифатида икки давлатнинг чегара ҳудудларида жойлашган объектлар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Москвада энергия танқислиги: Россия маълумотлар марказлари Минскка кўчиши мумкин