date
views 2 943

Халқаро Олимпия қўмитаси эронлик спортчининг қатл этилганини қоралади

Халқаро Олимпия қўмитаси эронлик спортчининг қатл этилганини қоралади
Халқаро Олимпия қўмитаси эронлик курашчи Навид Афқарийнинг қатл этилганидан карахт ҳолга тушган. Бу ҳақда ХОҚ баёнотига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Эронда соқчини ўлдириш ва норозилик намойишларида иштирок этишда айбланган 27 ёшли курашчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилганди.

ХОҚ бу ҳолатдан карахт ҳолга тушди. ХОҚ президенти Томас Бах жорий ҳафтада Эроннинг олий етакчиси ва президентига шахсан мурожаат қилиб, Навид Афқарийга шафқат қилишни сўраганди”, дейилган баёнотда. Қўмитада спортчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

Бах аввалроқ Эрон раҳбариятига мактуб йўллаб, унда Афқарийнинг афв этилишини сўраган. Бироқ Теҳрон ХОҚ раҳбарининг бу илтимосини рад этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро Олимпия қўмитаси эронлик спортчининг қатл этилганини қоралади