date
views 3 091

Коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланиши мумкинлиги айтилмоқда

Коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланиши мумкинлиги айтилмоқда
Фото: e-cis.info
Microsoft” асосчиси Билль Гейтс “Fox News” телеканалига берган интервьюсида коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкинлигини маълум қилди.

«Аммо 2021 йил давомида муаммога глобал миқёсда ёндашган ҳолда коронавирусни юқтириб олганлар сонини камайтиришимиз лозим», дейди Билль Гейтс.

Гейтс АҚШдаги ҳолатни изоҳлар экан, мамлакат келаси ёзга қадар «нормал ҳаётга» тўлиқ қайтади деб ҳисобламоқда.
Бунинг учун эса у бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши курашни давом эттириш зарурлигини таъкидламоқда.

Гейтснинг айтишича, «CОVID-19»нинг мамлакатларга яна «қайтмаслиги» учун кафолат бўлади.
Аввалроқ, «Microsoft» асосчиси АҚШ шу йилнинг октябрь ойи охиригача коронавирусга қарши вакцинага эга бўла олмаслигини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланиши мумкинлиги айтилмоқда