10:38 / 25.09.2020
5 887

Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди

Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
Польшанинг “Biomed Lublin” фармацевтика компанияси коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори воситасини яратганини маълум қилди.

“Препарат таркибида коронавирусни зарарсизлантира оладиган антитаначалар мавжуд бўлиб, улар “Cоvid-19”дан тузалган одамларнинг плазмаси асосида яратилган”, дейилади “Polskie Radio” хабарида.

Таъкидланишича, айни пайтда препаратнинг биринчи партиясини тўлдириш жараёни тугалланган бўлиб, эндиликда у клиник синовлардан ўтиши керак.

Олдинроқ ушбу дорининг самарадорлиги Краковдаги Малопольск биотехнология марказидаги профессор Кшиштоф Пирц лабораториясида ўрганилган эди. Олинган дастлабки натижаларга препарат вирусни «жуда юқори даражада» тўхтатиб туришини кўрсатган. Уни яратиш устида ишлар март ойида бошланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда дунёда “Cоvid-19”га қарши 200дан ортиқ потенциал вакциналар ишлаб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди