09:35 / 28.09.2020
3 596

Олимлар коронавируснинг «катта ҳийла»сини аниқлади

Олимлар коронавируснинг «катта ҳийла»сини аниқлади
Фото: Getty Images
Коронавируснинг оғир кечишида организмни вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган интерферон етишмовчилиги ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. «РБК»нинг Science журналига таяниб хабар беришича, икки гуруҳ америкалик олимлар шундай хулосага келди.

Тадқиқотлар COVID-19 оғир кечаётган айрим беморларда интерферон реакцияси генетик четга чиқиш туфайли ёки интерфероннинг ўзига ҳужум қиладиган номақбул антитана туфайли бузилганини кўрсатган.

Бундан ташқари, олимлар интерферонга ҳужум қилувчи антитана топилган мижозларнинг 94 фоизи эркаклар эканлиги аниқланган. Science’да таъкидланишича, бу ҳам эркаклар касалликни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказишини тушунишга ёрдам беради.

Журналда қайд этилишича, олимларнинг бундай хулосалари бевосита амалий аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилган синтетик интерферонлар хавф остида бўлган гуруҳга кирувчи айрим мижозларга ёрдам бериши мумкин.

Science’даги хабарларга изоҳ берган Ла-Ҳойадаги иммунология институти (АҚШ) вирусологи Шейн Кротти интерфероннинг кечикиб реакция бериши коронавируснинг «ҳийласи» бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Унинг моҳияти маълум бир вақт давомида бошланғич туғма иммунитет реакциясидан қочиш ва хусусан, I турдаги интерфероннинг эрта реакциясининг олдини олишдан иборат», — деган вирусолог Bloomberg билан суҳбатда.

Аввалроқ олимлар биоматериалларни таҳлил қилиб, COVID-19’нинг оғир шакли билан оғриган барча беморларда I тур интерферон етишмовчилигини аниқлаганди. Бу организм вирусга қарши курашда ишлаб чиқарадиган оқсил ҳисобланади. У коронавирус инфекцияси ривожланишини камайтиради. Оқсилнинг айнан ушбу тури касалларнинг соғайишида муҳим рол ўйнаши таъкидланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)