19:09 / 03.10.2020
3 473

Франция ва Италияга «Алекс» довули ёпирилди: йўллар ва кўприклар ювилиб кетмоқда (видео)

Франция ва Италияга «Алекс» довули ёпирилди: йўллар ва кўприклар ювилиб кетмоқда (видео)
Фото: «FR24 News English»
Франция жануби-шарқи ва Италиянинг туташ ҳудудларига «Алекс» довули ёпирилди, бунинг оқибатида кучли сув тошқинлари юзага келди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида Италияда 1 киши ҳалок бўлган, 11 киши бедарак йўқолган, Францияда эса 8 киши қидирилмоқда.

Франция метеохизмати айрим туманларда 24 соат ичида 450 мм. ёғин ёғиб ўтганини хабар берди, бу ушбу мавсум учун тўрт ойлик меъёрга тенг кўрсаткич. Италиянинг Пьемонт вилоятида, Швейцарияга туташ ҳудудда эса 24 соатда 630 мм. ёғин ёғиб, фавқулодда ҳолатни юзага келтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция ва Италияга «Алекс» довули ёпирилди: йўллар ва кўприклар ювилиб кетмоқда (видео)