22:39 / 05.10.2020
2 378

Рим папаси ҳисобрақамидан 20 миллион фунт стерлинг ўғирланди

Рим папаси ҳисобрақамидан 20 миллион фунт стерлинг ўғирланди
Фото: Getty Images
Номаълум шахслар Рим папаси Францискнинг шахсий ҳисобрақамидан 20 миллион фунт стерлинг ўғирлашди.
La Repubblica нашрининг тергов олиб бораётган журналистларга таяниб хабар беришича, пуллар махфий ҳисобрақамда сақланган.

Бу фунтлар қаердан келиб қолди ва нима учун керак? Нима учун папада “махфий” ҳисобрақам бор ва нега у фунт стерлингларда? Наҳотки, папага маошни Британия қироличаси тўлайди?”, деб савол билан юзланган журналист Марко Тосатти.

Таъкидланишича, ушбу воқеа Лондондаги кўчмас мулк битими билан боғланган бўлиши мумкин. Ушбу можаровий битим оқибатида Рим папасининг яқин атрофига кирган кардинал Жованни Анжело Беччиу 24 сентябрда истеъфога чиққанди. ОАВда таъкидланишича, бундай юқори лавозимдаги шахсларнинг Ватиканда истеъфога чиқиши камдан-кам юз беради.

Кардиналнинг таъкидлашича, унинг истеъфога кетишини Рим папасининг ўзи сўраган. Беччиунинг айтишича, у черковга тегишли пулларни ўз укаларига беришда гумон қилинмоқда. Бироқ у бу айбловларни рад этган.

Кардинал Беччиу Лондондаги меҳмонхона қурилишига черков пулларини инвестиция қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлгандан кейин гумон остига тушган. Бу маълумот молиявий тергов бошланишига асос бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси ҳисобрақамидан 20 миллион фунт стерлинг ўғирланди