21:05 / 09.10.2020
3 582

Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади

Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади
Фото: AP/ТАСС
Бишкек комендатурасига оммавий ва спорт тадбирлари, митинглар, намойиш ва пикетлар ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилди.

Қирғизистон пойтахтида фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади. Бу мамлакат президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармонида кўрсатилган.

Фармонда айтилишича, қуролли кучлар бош штабига блок-постлар ташкил қилиш, қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш, тартиб сақлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий техника билан таъминланган жанговар бўлинмаларни киритиш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, Бишкек комендатурасига оммавий ва спорт тадбирлари, митинглар, намойиш ва пикетлар ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилди.

Бишкек ҳудудида алоқадан фойдаланишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши, транспорт ҳаракати чекланиши мумкин.
Қайд этилишича, Бишкекда фавқулодда ҳолат режими 21 октябргача жорий этилган.

5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққан парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади