
Фото: Getty Images
Россиянинг Ростов вилоятида об-ҳавонинг исиши туфайли ҳайвонот дунёси таркибида ўзгаришлар юз берган. Гап шундаки, бу ерда илонлар ҳамда заҳарли ўргимчаклар сони кескин кўпайган.
Россия Фанлар академиясининг Жанубий илмий маркази матбуот хизматига асосланиб «Аргументы и факты Ростов» нашрининг маълум қилишича, ҳудудда илгари фақат Қалмоғистон билан чегара ҳудудида ва Таганрог кўрфазининг қирғоғида яшайдиган қорақурт ўргимчаклари кўпайган.
Таъкидланишича, улар исиш туфайли ушбу ҳудудга қўним топа бошланган. Бундан ташқари, бундай ўргимчакларни яна кўплаб ҳашаротларни топиш мумкин бўлган ахлатхоналар ва ахлат уюмлари ўзига жалб қилади.
Қорақурт тасодифан одамни чақиб олиши мумкин. Заҳари бош миядаги нафас олиш марказини фалаж қилган ҳолда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Қайд этилишича, минтақада исиш туфайли илонлар ҳам фаоллашган — улар тобора турар-жой биноларига кириб боришмоқда.
РоссияРостов вилоятиҲайвонот дунёсининг ўзгаришиЗаҳарли ўргимчакларИссиқ ҳавоИлонлар фаоллиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар