19:15 / 30.12.2020
2 141

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилди

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилди
Фото: Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қизғизистоннинг Бишкек ва Чуй вилоятида мос равишда 176 ва 24 койка-ўринга мўлжалланган модул конструкцияга эга яна иккита шифохона очилди. Лойиҳалар тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган бўлиб, бир ойдан камроқ вақт ичида қуриб битказилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шифохонанинг очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев, Ўзбекистон томонидан эса бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

«Ўзбекистон пандемия вақтида Қирғизистонга ёрдам кўрсатган биринчи давлатлардан ҳисобланади. Қўшни мамлакатдан кислород концентраторлари, респираторлар ва бошқа тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда 400 койка-ўринга мўлжалланган енгил модул конструкциялар юборилди», — дейди Алимкадир Бейшеналиев.

«Қардош қирғиз халқида юқумли касалликлар кам бўлса, ўзбек халқи ҳам хавфсизликда бўлади. Чунки ҳар куни Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини 15 мингга яқин одам кесиб ўтади. Шу сабабли касалликлар профилактикасига эътиборли бўлишимиз ва олдиндан ишлашимиз керак», — дея таъкидлайди Меҳриддин Хайриддинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилди