15:50 / 13.01.2021
2 108

Англиялик фуқаро Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл кўринишидаги уларнинг бўйи баравар торт пиширтирди

Англиялик фуқаро Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл кўринишидаги уларнинг бўйи баравар торт пиширтирди
Меган Маркл ва шаҳзода Гаррини хуш кўрмайдиганлар кўп бўлиши мумкин, аммо ашаддий мухлислари ҳам йўқ эмас. Шундай англиялик кимсалардан бири маҳаллий қандолатчи Лара Мэйсондан бўй баравар қилиб, кумирларининг кўринишида торт тайёрлаб беришни сўради.

Фото: Glamour
Лара учун ушбу буюртмани тайёрлаш осон бўлмаган. Қиз бунинг учун каркасдан фойдаланиши ва унинг ичини начинка билан тўлдиришига тўғри келган. Ҳаракат ва уриниш кутилганидан аъло натижа берган: тайёр тортнинг баландлиги Ларанинг бўйидан ҳам баланд бўлган.

Лара тайёрлаш жараёни билан TikTok’да бўлишганидан кейин видеога 800 минг лайк босилган. Фойдаланувчилар роликка бундай торт тайёрлатиш кимнинг хаёлига келганидан таажубда эканини ёзиб қолдирса, айримлар АҚШда яшаётгани сабаб жуфтликни жуда ҳам соғинганидан Елизавета II шундай буюртма берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англиялик фуқаро Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл кўринишидаги уларнинг бўйи баравар торт пиширтирди