Фото: The Guardian
Халқаро космик станциядан Ерга ичида ноодатий юк — 12 шиша француз виноси ва юзлаб ток новдалари бўлган SpaceX капсуласи қайтиб келди. Миссия якунлангани тўғрисида Илон Маск компанияси Twitter орқали маълум қилган, деб хабар беради Esquire.
CNN ва The Guardian’нинг ёзишича, Европанинг Space Cargo Unlimited стартапи космосга винони 2019 йилнинг ноябрида, ток новдалари эса ХКСга 2020 йил мартида учирилган эди. Мутахассислар буни Ерда ўсимликларни парваришлашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва сайёрадаги кўпроқ одамларни озиқлантириш усулини топиш мақсадида амалга оширган.
Француз виносининг ҳар бир шишаси пўлат цилиндрга жойлаштирилган бўлиб, ХКС бортида улар муҳрланган ҳолда турган. Февраль охирига қадар шишалар ёпиқ қолади, шундан сўнг уларнинг бир ёки иккитаси Бордодаги вино мутахассисига экспертиза учун топширилади. Франциядаги энг яхши экспертлардан бири микрогравитация ва кучли радиация вино ва ток новдаларига қандай таъсир кўрсатганини текширади.
Тахминларга кўра, бу келажакда ток новдаларининг янада қаттиқ шароитда ўсишини таъминлашга хизмат қилади. Тадқиқотчилар экспертиза ёрдамида ичимлик таъми қандай ўзгарганини аниқлаш ниятида.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ток новдалари каби ўсимликлар инсонлар озиқасида муҳим аҳамиятга эга, бироқ улар ҳеч қачон космосда ўрганилган эмас. Айнан шу сабаб ток новдалари ва вино ўрганиш ҳамда қишлоқ хўжалигини яхшилаш учун идеал материал сифатида қаралмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди