22:50 / 26.01.2021
1 342

Трамп «собиқ президент девони»ни очди

Трамп «собиқ президент девони»ни очди
Фото: CNN
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Флорида штатида ўз ваколатхонасини очди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Пресс-релизда у «собиқ президент девони» деб номланади. Девонхона Трампнинг ёзишмалари, оммавий баёнотлари ва нутқлари билан шуғулланади. «Президент Трамп бундан буён ва бир умрга Америка халқининг ҳимоячиси бўлиб қолади», — дейилади баёнотда.

Трамп 20 январь куни Жо Байденнинг инаугурациясидан бери жамоатчилик олдида кўринмади. Ўша куни у Оқ уйдан Флоридага жўнаб кетди. ОАВ хабарларига кўра, Трамп навбатдаги президентлик сайловларида қатнашмоқчи.

8 февралда Сенат 45-президентга нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқишни бошлайди. Трамп Капитолийга қилинган ҳужумларда айбланмоқда.

Ундан аввал АҚШ Вакиллар палатаси 13 январь куни Трампга импичмент эълон қилганди. Уни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисидаги резолюция конгрессменларнинг 232 нафари, шу жумладан, 10 нафар республикачи ҳам овоз берган. Яна 197 киши Трампнинг четлатилишига қарши чиқди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)