20:55 / 28.01.2021
2 689

Аёл 12 долларга товуқ сотиб олди ва жонивор юрагини операция қилдириш учун 10 минг доллар сарфлади

Аёл 12 долларга товуқ сотиб олди ва жонивор юрагини операция қилдириш учун 10 минг доллар сарфлади
Баъзан, одамнинг уй ҳайвонига бўлган севгиси ҳар қандай тўсиқ ёки молиявий тўсиқларни енгиб чиқиши мумкин. АҚШлик Селета Нотнагел учун унинг Мовий исмли икки ёшли товуғи бебаҳодир. Селета, нафақат, унга инсон истеъмол қиладиган овқатларни беради, балки унга ёнида ухлаши учун ҳам имкон яратиб берган.

Селета маҳаллий озуқа дўконидан мовий рангни яхши кўргани сабабли товуқни 12 АҚШ долларга сотиб олган, ўша кундан бошлаб унинг товуққа бўлган меҳри ортиб боради. Бироз вақт ўтгач «Мовий» лақабли товуқнинг нафас олиши қийинлаша бошлайди. Бир қанча текширувлар натижасида унинг юрагида ўзгариш борлиги аниқланади.

Жарроҳлик амалиётнинг ўзи ва бошқа кўплаб текширувлар орқали «Мовий»нинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тахминан 10,000 АҚШ доллари кетди. Суғурта пули 2500 долларни қоплади.

Аёл ҳаётидан мамнун. У агар яна шундай ҳол такрорланса ҳам, ҳеч иккиланмай севимли товуғи учун бундан кўпроқ пул сарфлашга тайёрлигини қўшимча қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл 12 долларга товуқ сотиб олди ва жонивор юрагини операция қилдириш учун 10 минг доллар сарфлади