09:47 / 01.02.2021
2 001

Мьянма президенти номаълум кучлар томонидан қўлга олинди

Мьянма президенти номаълум кучлар томонидан қўлга олинди
Фото: «Ca-irnews.com»
Мьянма президенти Вин Мьин, шунингдек, мамлакатнинг давлат маслаҳатчиси, амалдаги ҳукумат раҳбари Аун Сан Су Чжи номаълум шахслар томонидан қўлга олинган, деб хабар қилмоқда «Reuters» ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси вакили сўзларига таяниб.

Унинг маълум қилишича, ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари бўлган давлат маслаҳатчиси, президент ва ҳукмрон партиянинг бошқа юқори мартабали вакиллари эрта тонгда қўлга олинган.

«Мен халқимизга шошилинч қарор чиқармасликларини, қонун асосида ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ўйлайманки, улар тез орада мени ҳам қўлга олишга уринишса керак», — деган партия вакили Мио Ньюнт.

Эслатиб ўтамиз, жума куни бир қатор оммавий ахборот воситалари мамлакатдаги 8 ноябрь куни бўлиб ўтган умумий сайловларнинг ноқонунийлиги тўғрисида қуролли кучлар генераллари ва ҳукумат ўртасидаги келишмовчиликлар муносабати билан Мьянмада ҳарбий тўнтариш эҳтимоли ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мьянма президенти номаълум кучлар томонидан қўлга олинди