19:28 / 28.02.2021
2 134

Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди

Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди
Фото: AP /Ibrahim Mansur
26 февралда Нигерия шимолида ўғирлаб кетилган 317 нафар ўқувчи қиз 28 февралда озод қилинди. Бу ҳақда Vanguard нашри хабар берди.
Қизларнинг озод қилиниши учун қанча пул тўлангани номаълум.

Қизлар Замфара штатининг Жангебе шаҳридаги қизлар учун мўлжалланган мактаб-интернатдан ўғирлаб кетилган. Номаълум кимсалар хавфсизлик хизмати ходимлари кийимида мактабга автомобил ва мотоциклларда келишган. Сўнгра қизлар ташқарига чиқишга ва машиналарга ўтиришга мажбурланиб, номаълум йўналишда олиб кетилган.

Федерал хавфсизлик кучлари бўлинмалари ва полиция 3 кун давомида қидирув ишларини олиб борган. Бу орада штат маъмурияти қизларнинг озод қилиниши юзасидан маҳаллий жамоалар билан музокаралар олиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди