07:30 / 11.03.2021
2 294

Болливуд юлдузи кинони тарк этиб, COVID-19 беморларига ёрдамга шошилди

Болливуд юлдузи кинони тарк этиб, COVID-19 беморларига ёрдамга шошилди
Фото: «Ahmedabadmirror.indiatimes.com»
Болливуд юлдузи Шиха Малхотра кинони тарк этиб, COVID-19 беморларини қутқариш учун ҳамшира сифатида ишлаган.

Қайд этишларича, 25 ёшли актрисанинг фаолиятида бир қанча муваффақиятли лойиҳалар, жумладан, «Ишқибоз», «Йиртқичга қарши» ва «Кўринмас олам» фильмлари бор. Aммо унинг жонажон Мумбай шаҳрида коронавирус пандемияси эълон қилинганда, ҳамширалик дипломига эга артист шифохонада кўнгилли сифатида ишлай бошлади.

«Мен, энг аввало, ҳамшира, кейин эса актрисаман. Ҳаёт ва ўлимни, бахт ва қайғуни кўриб, ўзгардим, янада улғайдим», — дейди Малхотра.

У COVID-19 билан касалланган беморларни қутқарган ҳамшира онаси ва бошқа тиббиёт ходимларининг ҳикояларидан илҳомланиб кўнгилли бўлишга аҳд қилган.

Иш пайтида юлдузнинг ўзи ҳам коронавирусга чалиниб қолди. Шу боис бир ой шифохонада ётишига тўғри келди. Соғайганидан кўп ўтмай, инсульт бўлиб қолди. Актриса танасининг ўнг томони фалажланиб қолди.

Айни вақтда Малхотра тўлиқ тузалган. У актрисалик карьерасига қайтиш ниятида. Шу билан бирга, зарурат туғилганда беморларга ёрдам беришни давом эттиришини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болливуд юлдузи кинони тарк этиб, COVID-19 беморларига ёрдамга шошилди