14:37 / 18.03.2021
735

Висконсинда овчарка ўз эгасининг машинасини «миниб қочиб», галереяга бориб урилди

Висконсинда овчарка ўз эгасининг машинасини «миниб қочиб», галереяга бориб урилди
Фото: Facebook / The Pearl of Door County
Американинг Стрежен-Бэй шаҳрида (Висконсин) Кэлли лақабли Австралия овчаркаси ўз эгасининг машинасини «миниб қочди», деб хабар беради Meduza.

Ит машинани узоққа ҳайдаб қочмаган — уни санъат галереяси кўринишидаги тўсиқлар тўхтатиб қолган.

Маълум бўлишича, Кэллининг хўжайини машинани қўл тормозини тортиб, яқин атрофдаги дўконга кириб кетган. Ит эса қандайдир усул билан тормозни тушириб, бир неча метр ҳаракатланган ва галереяга урилган. Авария оқибатида ҳеч кимга шикаст етмагани айтилмоқда.

Галерея жойлашган бино бошқарувчиси аввалига содир бўлган воқеага ишонмаган ва ит эгасининг телефон орқали айтган гапларини нотўғри эшитдим деб ўйлаган. Шундан сўнг бошқарувчига бу ҳазил эмаслигини айтишган.

Фото: Facebook / The Pearl of Door County
Галерея эгаси содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса суратини Facebook’ка жойлаштириб, агарда унинг ити кейинги сафар дўстларини чақирадиган бўлса, ҳеч бўлмаганда кириш эшигидан фойдаланишларини сўраб ҳазиллашган. Ўз навбатида, кучук эгасининг маълум қилишича, унинг ити «ҳали-бери ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб ололмайди».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Висконсинда овчарка ўз эгасининг машинасини «миниб қочиб», галереяга бориб урилди