18:00 / 26.03.2021
1 926

Отасининг соясида: Путин, Трамп ва бошқа давлат раҳбарларининг қизлари нима билан шуғулланади?

Отасининг соясида: Путин, Трамп ва бошқа давлат раҳбарларининг қизлари нима билан шуғулланади?
Таниқли давлат раҳбарларининг қизлари ҳақида сиз билмаган маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мария Путина

Фото: Cosmopolitan
Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Санкт-Петербург университетининг биология ва тупроқшунослик ҳамда Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультетини тамомлаган. Шунга қарамай курсдошлари уни дарсда ҳеч ҳам кўрмагани, айрим ўқитувчилар эса у билан якшанба куни шуғуллангани таъкидлайди.

У эндокрин тизими ва гормонлар назоратига ихтисослашган биотиббиёт билан шуғулланиш билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эндокринология тадқиқот марказида ҳам фаолият юритади. Голландиялик бизнесмен Йоррит Фаасен билан турмуш қурган Путинанинг, турмуш ўртоғи билан бирга Нидерландияга кўчиб кетгани ва 2012 йилда ўғилли бўлгани ҳақида маълумотлар тарқаган.

Екатерина Тихонова

Фото: Cosmopolitan
Айни вақтда 30 ёшда бўлган, Владимир Путиннинг иккинчи қизи Екатерина, Санкт-Петербург давлат университетини тамомлаган. 2015 йилда у «Миллий интеллектуал ривожланиш» жамғармасини бошқараётгани ҳақида маълумот тарқалган. Акробатика билан шуғулланадиган Тихонова Швейцарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида шериги билан бирга биринчи ўринга лойиқ деб топилган. У Путиннинг дўсти Николай Шамаловнинг ўғли, Кирилл Шамаловга турмушга чиққан. «Газпром»да ишлаган Кирилл, шунингдек, «Газпромбанк» ва ҳукумат аппаратида ҳам фаолият олиб борган.

Иванка Трамп

Фото: Cosmopolitan
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг тўнғич фарзанди Иванка, ёшлигида модель бўлишни истаган. 1997 йил Seventeen журналининг муқовасига суратга тушган Иванка кейинчалик бир қанча мода чиқишларида иштирок этган. Кейинроқ модани ташлаб бизнесни танлаган Трамп хоним, 2017 йилдан буён отасига ассистентлик қилади. У миллионер Жаред Кушнерга турмушга чиққан ва уч нафар фарзандни дунёга келтирган.

Тиффани Трамп

Фото: Cosmopolitan
Тиффанини Дональднинг иккинчи рафиқаси Марла Мэйплз дунёга келтирган. 2016 йилгача Пенсильвания университетида ўқиган қиз кейинчалик таълимни Гарвард университетида давом эттиришга қарор қилган. Мусиқани ёқтирадиган қиз «Лике а бирд» номли қўшиқ ёзган. Тиффани айни вақтда миллиардер Майкл Буглос билан учрашади.

Барбара Берлускони

Фото: Cosmopolitan
Силвио Берлусконининг қизи Барбара ёшлигида вокал, фортепиано чалиш билан шуғулланган. Кейинчалик фалсафага қизиққан ва Сан-Раффаэл университетида таҳсил олган. Айни вақтда ФинИнвест директорлар кенгашининг аъзоси бўлган Барбара, «Милан» футбол клубининг вице-президенти ҳисобланади. Бизнесмен Жоржио Валагуцга турмушга чиққан Берлускони хоним, икки нафар қизни дунёга келтирган.

Алиса Мэри Хиггинс

Фото: Cosmopolitan
Ирландия президенти Майкл Хаггинснинг қизи Алиса, касб борасида отаси сингари сиёсатни танлаган. У Ирландиядаги Миллий аёллар иттифоқининг етакчиси ва Европа аёллар лоббиси кенгашининг аъзоси ҳисобланади. 2016 йилда Ирландия сенатига сайланган Алиса, Дублиндаги Университет коллежида инглиз тили ва фалсафадан дарс беради.

Кинга Дуда

Фото: Cosmopolitan
Польша президенти Ажей Дуданинг қизи Кинга, Ягеллон университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Айрим сиёсатчилар Facebook’да фаол бўлган Кингани, ижтимоий тармоқларда сайловчиларни отасини қўллаб-қувватлашга катта таъсир кўрсатишига ишонади.

Си Минцзе

Фото: Cosmopolitan
Хитой халқ республикасининг раҳбари Си Цзиньпиннинг қизи Гарвард университетида психология ва инглиз тилидан таълим олган. Талабалар кампусида бошқа исм билан яшаган қизни хитойлик қўриқчилар гуруҳи қўриқлаган. Айни вақтда Пекинда яшайдиган қиз мода ва адабиётга қизиқади.

Лейла Алиева

Фото: Cosmopolitan
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи Лейла Буюк Британия ва Швейцариядаги хусусий коллежларда таҳсил олган. 2008 йилда Москва давлат халқаро муносабатлар университетини тамомлаган Лейла, кино суратга олиши, шеър ёзиши, шунингдек, расм чизиши ҳам мумкин. Бобоси Гейдар Алиевга бағишланган «Элегия» шеъри мактаб ўқувчиларининг 5-синф дарслигига киритилган. 2006 йилда хонанда Эмин Агаларов билан турмуш қуриб, икки нафар фарзандни дунёга келтирган Лейла, турмуш ўртоғи билан 2015 йилда ажрашган ва шундан кейин Амина исмли қизни асраб олган.

Алия Назарбоева

Фото: Cosmopolitan
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия опаларидан фарқли ўлароқ сиёсатга қизиқмайди. Швейцария, Англия ва АҚШда таҳсил олган Назарбоева ўзини турли соҳаларда синаб кўрган. «Европа плюс» радиосида директор ёрдамчиси, «ТуранАлемБанк»нинг юридик бўлимида ишлаган ва отасига котибалик ҳам қилган. Айни вақтда фитнесс-клуб ва «Элитстрой» қурилиш компаниясини бошқарадиган Алия уч марта турмушга чиққан. Иккинчи турмушида икки нафар фарзандни дунёга келтирган аёл бугунги кунда «Казтрансоил»нинг директори Димаш Досанов билан бирга яшайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Отасининг соясида: Путин, Трамп ва бошқа давлат раҳбарларининг қизлари нима билан шуғулланади?