12:12 / 28.03.2021
1 082

Ким Кардашьян фарзандлари учун 60 млн долларлик кўнгилочар боғ қурдирди

Ким Кардашьян фарзандлари учун 60 млн долларлик кўнгилочар боғ қурдирди
Ким Кардашьян фарзандларига ажойиб совға ҳозирлади. People Talk’нинг ёзишича, модель уйининг орқа ҳовлисида 60 миллион долларлик ўйин боғи қурдирган.

Ким KKW Beauty бутики ва Lego қасрини ўз ичига оладиган кичик шаҳарчани Lil Hidden Hills деб атаган.



Ташриф буюрувчилар унда 50 йиллар услубидаги West Diner емакхонаси, озиқ-овқат, шунингдек, гул дўкони, банкомат, коттежлар ва ҳатто Starbucks’нинг кичик версиясини ҳам учратиши мумкин.


Кўчалари бор шаҳарчага унинг ҳақиқий мегаполисдек кўринишига сабаб бўладиган фонуслар ўрнатилган. Эслатиб ўтамиз, Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2021 йилнинг февралида ажрашишга қарор қилган. Жуфтлик мол-мулкни қандай бўлишиши ҳозирча маълум эмас.

Page Six’нинг маълумотига кўра, ҳашаматли уй Каньега, уй қурилган ер эса Кимга тегишли. Эр-хотин ажрашиш жараёни билан боғлиқ деталлар ҳақида ҳали изоҳ берганича йўқ, дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашьян фарзандлари учун 60 млн долларлик кўнгилочар боғ қурдирди