19:46 / 30.04.2021
1 604

Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги низоли вазиятни ҳал қилишда воситачилик қилишга тайёр

Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги низоли вазиятни ҳал қилишда воситачилик қилишга тайёр

Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддиятли вазиятни ҳал қилишда воситачи сифатида иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «РБК» маълум қилди.

«Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва бошқа турли форматдаги умумийлигимизни ҳисобга олган ҳолда, албатта, президент ҳар доим иштирокчи мамлакатлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ўткир муаммоларни ҳал қилишда воситачи ролини бажаришга тайёр», — деди Песков.

Песковнинг қўшимча қилишича, Россия президенти аллақачон ўзининг воситачилик ролини бир неча бор ва самарали тарзда намойиш этган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. Идора тожик томонининг миномёт ҳисоб-китоб позицияларини эгаллашни ташкиллаштираётганини қайд этган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 апрель куни эрталаб соат 07:50 ҳолатига кўра, тўқнашув пайтида 134 нафар қирғизистонлик турли даражада жароҳат олди, 13 киши ҳалок бўлди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги можаро зонасидан 2726 фуқарони хавфсиз жойларга эвакуация қилган.

Тожикистон ҳукумати чегарадаги қуролли тўқнашув пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида ҳали расмий маълумот бермаган.

Asia Plus манбаларига таяниб хабар беришича, Сўғднинг Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров туманида 30 апрель куни эрталаб тўқнашувлар пайтида 90 дан ортиқ Тожикистон фуқаролари жароҳат олган, 10 га яқини ўлдирилган.

30 апрель куни эрталаб Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди. Шундан сўнг ҳам Қирғизистон Тожикистон билан чегарада яна отишмалар юз бергани ва ҳарбий техника тўплангани ҳақида хабар берди. Қирғизистон Тожикистонни провокацияларда айбламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги низоли вазиятни ҳал қилишда воситачилик қилишга тайёр